Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Чироқчи туман Ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг қилмишлари фош бўлди

Чироқчи туман Ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг қилмишлари фош бўлди

20 окт 2022
2 095
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширувда туман Ободонлаштириш бошқармасининг собиқ раҳбари М.С., бош ҳисобчиси Б.Н. ва бошқалар «Ҳ.М.» МЧЖга етказиб берилмаган авто эҳтиёт қисмлари учун 100 млн сўм, пиёдалар йўлакчасини чироқлар билан безатиш учун 40,4 млн сўм, «Э.Т.» МЧЖ билан тузилган шартномага асосан ичимлик суви иншоотини қуришда бажарилмаган иш ҳажмларни қўшиб ёзиш орқали 195,1 млн сўм жами 335,1 млн сўмни ўтказиб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: