Миришкорда Президент қабулхонасига йўлланган мурожаатни яширинча ёпиб юборган бўлим бошлиғи ишдан ҳайдалди
Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси инфратузилма иншоотлари бўлими бошлиғи О. Чориқулов ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро Ёмғиров Шерзоднинг жорий йилнинг 26 февраль куни Миришкор тумани Жейнов шаҳарчаси Гулханий кўчасини асфальт йўл қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилган.
Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш учун Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси инфратузилма иншоотлари бўлими бошлиғи О. Чориқулов масъул этиб тайинланган бўлиб, ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган манзилга эмас бошқа манзилга борганлиги ва фуқаро иштирокисиз далолатнома тузиб мурожаат ёпиб юборилганлиги аниқланди.
О. Чориқулов бунга қадар йўл қўйган хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқармасдан, такроран ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
О. Чориқулов бунга қадар йўл қўйган хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқармасдан, такроран ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Қарши тумани ҳокимлиги туман марказидаги истироҳат боғни тадбиркорларга ижарага бермоқчи
Бунда тадбиркорларга ажратилган лотлардан тузилган шартноманинг биринчи йилида ижара ҳақи ундирилмайди.
Қаршида ички йўллар асфальт эмас, цемент-бетон қопламаси билан таъмирланмоқда
Бу борада Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласида ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари бошланди.
Қамоқдан қочиб келган китоблик шахс яна жиноят қилди
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 3 ярим йилини Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил калониясида ўташи белгиланган Р.Ж. 2022 йил 15 март куни калонияни
Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилган.