Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши тумани ҳокимлиги туман марказидаги истироҳат боғни тадбиркорларга ижарага бермоқчи

Қарши тумани ҳокимлиги туман марказидаги истироҳат боғни тадбиркорларга ижарага бермоқчи

10 апр 2022
1 330
МАҲАЛЛИЙ

Қарши тумани марказида жойлашган «Бешкент» истироҳат боғи туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобига ўтказилди ва  Очиқ бюджет орқали 990 млн сўм маблағ эвазига ушбу боғнинг барча инфратузилмалари шакллантирилади, дея хабар қилмоқда туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қайта лойиҳалаштирилган ушбу боғ барпо қилингандан сўнг 19 та лотга бўлиниб, замонавий аттракцион қурилмалари, маданий ҳордиқ чиқариш, оммавий тантаналар ўтказиладиган саҳналар, маиший хизмат кўрсатиш шoxобчалари, фавворалар ва бошқа хизмат турлари учун тадбиркорларга 49 йил муддатга ижарага берилади.
Бунда тадбиркорларга ажратилган лотлардан тузилган шартноманинг биринчи йилида ижара ҳақи ундирилмайди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: