ДХХ Қашқадарёда Кадастр агентлигининг туман бўлими бош инспектори ва унинг шеригини пора билан ушлади
4 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати Муборак туман бўлинмаси, Департаментнинг Муборак туман бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
«Nasafnews» манбасининг хабарига кўра, ўрмон хўжалигининг Муборак тумани ўрмончиси ва Кадастр агентлиги Муборак тумани бўлими бош инспектори Косон туманида яшовчи фуқародан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни олганда қўлга олинган.
Маълум бўлишича, Косон тумани «Истиқлол» МФЙда яшовчи фуқаро С.А. ариза билан мурожаат қилиб, Муборак туман ўрмон хўжалигида жойлашган ғишт заводи ҳудудидаги кадастр ҳужжати бўлмаган бинолар ва унумдор тупроқ қатламидан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузмасликни ваъда қилган ўрмончи Ш.Ф. ва инспектор Ф.Қ.лар ундан 500 АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган.
Шундан сўнг, ўтказилган тадбирда аризачидан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни олган ўрмончи қўлга олинган.
Тадбирда ушланган Ш.Ф. ўз кўрсатувида 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни Кадастр агентлигининг Муборак тумани бўлими бош инспектори Ф.Қ.га беришини айтган ва Ф.Қ. ундан бу пулларни Муборак тумани «Истиқлол» МФЙда олаётган вақтда ушланган.
Бу икки ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинининг тегишли моддалари билан жиноят иши ғўзғатилиб, жиноят иши бўйича ҳужжатлар Муборак туман прокуратурасига юборилган.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.
Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилган.