Муборак ҳокимлигида иш бошлаганига 2 ой бўлган ўринбосар прокуратура қарорига асосан ҳайфсан олди
23 май куни Муборак тумани ҳокими Акром Ариповнинг "Интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Муборак тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Холиқовга ҳайфсан эълон қилинган.
Ўринбосарни интизомий жавобгарликка тортишга Муборак тумани прокурорининг 2022 йил 13 майдаги "Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги" қарори асос қилиб олинган.
Эслатиш жоиз, Азиз Холиқов Муборак тумани ҳокимлигида шу йил март ойининг бошида ишга келганди.
Ўхшаш янгиликлар:
"Ўринбосарлар масъулиятсизми?" Ғузор ҳокими масъулиятсизлик қилган яна бир ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди
Бу ҳақда туман ҳокимининг "Интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида"ги қарори қабул қилинган.
Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади
Нодир Эркаев янги «команда» шакллантиряпти.
Чироқчининг янги ҳокими ўзига бирданига 3 нафар янги ўринбосар олди
Нодир Эркаев ҳокимият тепасига келгандан кейин Хуррам Жўраев билан бирга ишлаган ўринбосарлар ишдан бўшаб кетди.
Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи
Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокимлиги биносини безатмоқчими?
Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.