Деҳқонободда Экология реклама қилган ноёб айиқ боласи уриб ўлдирилгани хабар қилинди
Кеча Деҳқонобод туманининг «Теракли» қишлоғи ҳудудида "Қизил китоб"га киритилган Қўнғир айиқ ва унинг болалари маҳаллий аҳоли томонидан суратга олингани, бу ҳақдаги хабар Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан тарқатилгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун ижтимоий тармоқларда айиқ болаларидан бири ўлдирилгани ҳақида видеотасвирлар пайдо бўлди. Экология қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан ҳам маълумот берди.
Мазкур ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар:
Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарёда.
Экология қўмитаси раиси "Nasafnews" танқидидан кейин чиқиндилар тўлган ҳудудга борди
Обломурадов Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихонани кўздан кечирган.
Миришкордаги боғча мудирасини ходимларга гул эктиргани учун жаримага тортишди
Ижтимоий тармоқларда Миришкор туман 17-сонли ДМТТда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.
"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура
Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.