Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?

Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?

16 апр 2022
3 526
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарёда. У фақат ижобий ишлар билан танишмоқда. Аммо воҳада унинг соҳаси билан боғлиқ муаммолар талайгина.
Биргина «Nasafnews» сайти бу ҳақида қатор танқидий хабарлар тайёрлаб келмоқда. Аммо экологиянинг вазифаси фақатгина жаримга тортиш эмасдир, қўмитанинг вилоятдаги бошқармасида бу муаммоларнинг ечими юзасидан ҳеч қандай ташаббус кўрмаяпмиз.

Экологияга салбий таъсир этувчи чиқиндилар муаммоси, канализация сувларининг атроф-муҳитга таъсири, бир заводни деб бадбўй ҳиддан азият чекаётган фуқаролар шикояти, Мираки қўрғонида канализация сувларининг 
дарёга оқизилиши ...
Санасак, жуда кўп ечимини кутаётган масалалар бор.

Лекин қўмита раиси нега Қашқадарёга ташрифи чоғида ана шундай оғир масалалар билан ҳеч бўлмаса қизиқиб кўрмайди? Ана шу савол бизни қийнамоқда. Ёки Н.Обломурадов Қашқадарёга томошага келганми?

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий телеграм каналида ҳозирда қўмита раиси «Ҳисор» давлат қўриқхонасида  бўлгани, қўриқхонадаги ишлар унинг эътиборини тортгани ёзилган. Яна Н. Обломурадов Яккабоғ туманидаги «Нурли йўл» МФЙда бўлиб, терак қаламчаларини экиш тадбирида иштирок этибди. Бу «тадбирчалар» қочиб кетмас, сизни муаммолар билан қизиққанингиз ҳақида ҳам хабарларни ўқиймизми?


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: