Бош саҳифа » Миллий маҳсулот – миллий ғурур

Миллий маҳсулот – миллий ғурур

13 апр 2022
847
---
“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат. 
Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.
Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳокимлар ёки тармоқ раҳбарларининг ишлашга ҳаққи йўқ”, дея таъкидлаб ўтган эди  давлатимиз раҳбари 11 март кунида ўтказилган саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида.

Мана шундай қўллаб-қувватлаш ва эътибор бизни янада руҳлантиради. “Санам” фабрикасида амалга оширилаётган ишлар мисолида Президентимиз томонидан илгари сурилган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ислоҳотлар рўёбини кўриш мумкин. Бир пайтлар инқироз ёқасига келиб колган фабрикада бугунги кунга келиб тулик реконструкция килиниб, йилдан йилга янги технологиялар жорий килиниб, 400 нафар иш ўрни яратилган ва шу 400 нафар тикувчи чеварларимиз томонидан жахон стандартларига жавоб берадиган, импорт урнини босувчи, хам ички бозор учун, хам экспортбоб махсулотлар ишлаб чикариляпти. Яна шуни айтиб утиш жоизки "Санам" фабрикаси охирги 10 йилликда , яьни 2010-2021 йиллар мобайнида фабрика томонидан  Давлатимиз Мудофаа Вазирлиги , Ички ишлар Вазирлиги ва Давлат Чегара кушинларининг Республика Давлат харидлари тендерларида фаол катнашиб, тендерлар голиби булиб, марказлашган холда вилоятимизга жами шу йилларда шартномалар асосида 108.7 млрд сумлик кийим-кечакларни тикиб бериш учун маблаглари олиб келинди ва вилоятимизни 400 нафар хотин -  кизлари иш билан таьминланиб,шу махсулотлар тикиб берилди, шу билан бирга  26.5 млрд сумлик иш хаклари ва 21.5 млрд сумлик маблагларни Давлатимиз бюджетига хар хил турдаги солик туловлари учун тулаб берилди. Кувонарлиси эса, фабрикада импорт урнини босувчи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ички бозор эхтиежини таьминлаган ҳолда, махсулотлар экспортга  хам йўналтирилмоқда.
Бугунги кунда “Санам” фабрикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари Россия федерациясидаги савдо дўконлари орқали ушбу мамлакат бозорларига  етказиб берилмоқда, хамда келгусида жахон бозорларига ва кушни Козокистон, Киргизистон, Тожикистон, Афгонистон Туркманистон республикалари бозорларига хам махсулотларимизни етказиб бериш режалаштирилган. Шунингдек, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида фабрикамизда йирик тажриба цехи мавжуд булиб, бу цехда машҳур дизайнер - конструктор устоз Ленора Саидовна Мамутова бошчилигида ута тажрибали тикувчи, лекалачи  кизларимиз фаолият юритади, хамда йирик чет эл фабрикалари дизайнер - конструторлари билан ҳамкорлик ўрнатилган холда доимий равишда янги модельлар яратилиб келинмокда. “Санам” фабрикаси логотипи туширилган маҳсулотлар жаҳон бозорларида. Бу эса миллий ғурур ҳиссини уйғотиши табиий деб уйлайман.


Фахриддин Эркаев,
“САНАМ” тикувчилик фабрикаси МЧЖ бошкарув раиси.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: