Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Муборак туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, “Николай II” ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.