Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкор ва Кўкдала туманларида "доллорфурушлар" қўлга олинди

Миришкор ва Кўкдала туманларида "доллорфурушлар" қўлга олинди

25 июн 2024
1 170
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Н. жами 2 950 АҚШ долларини фуқаро Б.Т.га 37,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан  ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Э.Б. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Р.А.дан 36,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: