Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Департамент Қашқадарёда "долларчилар"ни "овлаяпти"

Департамент Қашқадарёда "долларчилар"ни "овлаяпти"

25 май 2022
2 138
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоятидаги бўлимлари чет эл валютасини ноқонуний айирбошлаш ҳолатларини аниқламоқда. Куни кеча Нишонда ноқонуний валюта сотган шахс ушланган бўлса, бугун эса Чироқчи туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир этилгани хабар қилинди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х.  4 500 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 4 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Шунингдек, фуқаронинг ҳаракатлари бўйича олиб борилган тезкор кузатувларда у доимий равишда валюта қимматликларини қонунга зид равишда айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: