Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда фуқароларнинг солиқ қарзи учун автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда

Қашқадарёда фуқароларнинг солиқ қарзи учун автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда

16 сен 2025
240
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаши шартлиги белгиланган. Лекин бугунги кунда ўзларининг конституциявий бурчларини бажармай келаётган шахслар ҳам учрамоқда.

Шу сабабли уларнинг номида бўлган автотранспорт воситалари вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан белгиланган тартибда жарима майдончаларига қўйилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси маълум қилди. 

Бугунги кунда солиқ қарзи мавжуд бўлганлардан 9 минг нафар транспорт воситалари эгаларининг 46 млрд сўмлик қарзини ундириш бўйича юқоридаги тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўтган ҳафтада олиб борилган тадбирлар давомида 131 нафар фуқароларнинг 2.1 млрд сўм солиқ қарзи сабаб автотранспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончаларига киритилди. Натижада 102 нафар фуқароларнинг 1.1 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: