Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Транспотр воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди

Транспотр воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди

04 май 2024
1 530
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан Касби туманида солиқ қарзини ундириш юзасидан хатлов тадбирлари ўтказилди.

Касби туманидаги “М. П” фермер хўжалигининг бугунги кунда солиқлардан қарзи 137 млн сўмни ташкил этмоқда. Солиқ қарзи тўлаб берилмаганлиги сабабли фермер хўжалигининг  балансида бўлган автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдончасига олиб келинди.


Шунингдек, туманидаги “Р. С” фермер хўжалигининг солиқлардан қарзи 42 млн сўмни ташкил этмоқда. Фермер хўжалиги раҳбари эса солиқларни тўлаш ҳақида зарур тадбирларни амалга оширмай келмоқда. Натижада, хатлов тадбирлари давомида фермер хўжалигининг  балансида бўлган автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдончасига олиб келинди.
Бундан ташқари тумандаги “С. Э” фермер хўжалигининг солиқлардан қарзи 29 млн. сўмни ташкил этмоқда. Лекин, солиқ тўловларини тўлаш ортга суриб келинмоқда. Хатлов тадбирлари давомида фермер хўжалигининг  балансида бўлган  автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдончасига олиб келинди.


Сиз суратда кўриб турган “ДАМАС” автотранспорт воситаси тумандаги “С. Д” фермер ҳўжалиги балансида. Бугунги кунда фермер хўжалигини солиқлардан қарздорлиги  71 млн сўмни ташкил этмоқда. Хатлов тадбирлари давомида автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига олиб келинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: