Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкорда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

Миришкорда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

06 фев 2024
8 040
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, “Ўзбекистон” маҳалласида ҳоким ва прокурор иштирокида ўтган тадбирда шу масала кенг жамоатчилик иштирок муҳокама қилинган.

Унда айтилишича, Миришкор тумани статистика бўлими ходими Т.Г. ва банкнинг Миришкор тумани филиали ходими З.М.лар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудида жойлашган фермер хўжалигининг солиқдан қарздорлигини камайтириб бериш эвазига пора олаётган вақтида тезкор тадбир ўтказилиб, ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

NasafNews.uz” манбасининг аниқлик киритишича, пора олувчилар фермер хўжалигининг 28,6 млн сўм солиқ қарздорлигини 7,5 млн сўмга камайтириб бериши эвазига 3 млн. 600,0 минг сўм пулларни пора тариқасида талаб қилиб олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор тадбирида қўлга олинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: