Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими ходими 400 АҚШ доллар пора олган вақтида ушланди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, тадбирда Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими ходими нодавлат мактабгача таълим муассасасига субсидия маблағлари йўналтириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди
У тезкор тадбирда воқеа жойидан қочган.