Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди

08 июл 2022
3 600
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча телеграм каналимиз орқали Китоб туманидаги марказий кўчада бир неча автомашиналар бошқа машинани қувиб тўхтатгани, аммо автомобиль эгаси устамонлик билан уларнинг "чангалидан" чиқиб кетгани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур ҳолат тезкор тадбирда содир бўлгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими 6.000 АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.

Ходим ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмасдан, жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27 минг ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13 минг, жами 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ундириб бериш эвазига дастлаб 4.500 АҚШ долларини олган бўлиб, сўнгра яна 6 минг АҚШ доллари сўраган.

Таъкидлаш лозимки, ходимнинг тезкор тадбир вақтида воқеа жойидан қочишга ҳамда далилий ашё бўлган пулларни яширишга уринган ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: