Қаршида имтиҳондан йиқилган фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди
Ижтимоий тармоқларда Қаршида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳондан йиқилган фуқародан имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига пора олган ИИБ ходими ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси "Nasafnews" сўровига жавобан қўлга тушган фуқаро ИИБ ходими эмаслигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар томонидан фуқаронинг аризасига кўра тезкор тадбир ўтказилган. Фуқаро M.M. ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳондан йиқилган фуқарони имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, ундан 1 млн 100 минг сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда фуқаро M.M.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди
У тезкор тадбирда воқеа жойидан қочган.