Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Собиқ ҳоким Яздурди Сапаров вафот этди

Собиқ ҳоким Яздурди Сапаров вафот этди

04 июл 2025
1 020
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Сапаров Яздурди Таганович 1946-йилда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани Помуқ қишлоғида оддий ишчи оиласида дунёга келган. У ҳаёт йўлини таълим соҳаси орқали бошлаб, кейинчалик бутун умрини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишлади.

Меҳнат фаолиятини Қарши туманидаги 14-сонли мактабда ўқитувчиликдан бошлаган Сапаров, 40 йилдан ортиқ вақт давомида қишлоқ хўжалиги тизимининг турли бўғинларида масъулиятли лавозимларда самарали фаолият олиб борди. Жумладан:

 • 1970–1979 йилларда Қашқадарё вилояти “Ўзқишлоқхўжаликтехника” бирлашмасида бош агроном ва бошлиқ ўринбосари лавозимларида фаолият юритган;

 • 1979–1990 йилларда Қашқадарё вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” бирлашмасига раҳбарлик қилган;

 • 1990–1995 йилларда эса собиқ Баҳористон (ҳозирги Миришкор) тумани ҳокими сифатида туман ижтимоий-иқтисодий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган;

 • 1995–1996 йилларда “Ўзагрокимёсервис” давлат ҳиссадорлик бирлашмаси вилоят бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган;

 • 1996–2001 йилларда “Агрокимётаъминот” давлат ҳиссадорлик бирлашмаси Қашқадарё вилоят бўлими раиси лавозимини бажарган;

 • 2001–2004 йилларда “Қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамиятининг раиси;

 • 2004–2008 йилларда эса ушбу жамият раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

"Nasafnews" жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: