Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

20 мар 2025
2 310
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов ҳамда Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Убайдулло Орипов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда таълим тизими билан боғлиқ ташкилий масала кўрилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш давомида Миришкор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шодиев Бектош Қурбоналиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Ушбу лавозимга илгари Ғузор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган Жалилов Темурбек Илхомович тайинланди. 

Темурбек Жалилов 1990 йилда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. 2011 йилда Қарши давлат университетини тамомлаган ва таълим соҳасида самарали фаолият юритиб келмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: