Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Орипов давоматни яширишга уринган директор ишдан олди

Орипов давоматни яширишга уринган директор ишдан олди

19 мар 2024
3 470
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У.Орипов раҳбарлигида Чироқчи туманидаги мактаб директорлари, ўринбосарлари, психологлари иштирокида танқидий ҳамда таҳлилий йиғилиш ўтказилган. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йиғилиш давомида ўз лавозимига совуққонлик билан қараб, таълим сифати, мажбурий таълимга жалб этилган ўқувчилар давоматини сохтакорлик билан ўзгартиришга уринган ёки раҳбарликни умумий назоратига беписандлик билан қараган Чироқчи туманидаги 60-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ўз лавозимидан озод этилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: