Қашқадарёда 5 ойда 29 нафар ўқитувчи жиноят содир этди
Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 5 ойида 29 нафар ўқитувчилар томонидан жиноятлар содир этилган. Бу ҳақда Халқ таълими тизимига доир ўтказилган танқидий йиғилишда маълум қилинди.
Жиноят турлари бўйича таҳлил қилинганда,
- 1 та қотиллик (Шаҳрисабз шаҳар 30-мактаб ўқитувчиси);
- 2 та ўртача оғир тан жароҳати етказиш (Қарши шаҳар 20-мактаб) ;
- 2 та енгил тан жароҳати етказиш;
- 1 та номусга тегиш (Қамаши тумани);
- 2 та ўғрилик (Чироқчи тумани);
- 1 та безорилик (Қамаши тумани) аниқланган.
Бундан ташқари, ўқувчилар томонидан ҳам жиноятлар содир этилмоқда.
Айниқса, Қарши шаҳар 27-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Қарши шаҳар «Комилон» МФЙ Булоқ кўчаси 35-уйда яшаган фуқарони қасддан ўлдириб, ўзининг жиноий қилмишларини яшириш мақсадида, марҳумнинг турмуш ўртоғи, онасини ҳам бош қисмига урган, сўнгра унинг «Нексия-3» русумли автомашинасини олиб воқеа жойидан яширинган.
Таъкидлаш ўринлики, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчилари томонидан жиноят содир этилган мактабларнинг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, синф раҳбарлари ёки халқ таълими бўлими мудирларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги масаласи кўтарилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди
Қашқадарё вилоятида ўқувчи қизларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.