Қашқадарёда мактаб ўқувчилари сўнгги қўнғироқдан кейин сўмкаларини тепиб «ўйин» кўрсатди
Блогер Капитан Каримов ўқувчилар мактаб тугагани учун сўмкаларини тепиб, мактабдан чиқиб кетаётгани акс этган видеони эълон қилди. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Ўрганишларга кўра, ҳолат 2022 йил 25 май куни Китоб туман Қайнар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида сўнги қўнғироқ якунланганидан кейин содир бўлган.
Мактабнинг 6 нафар ўқувчилари таълим муассасасининг ички одоб-ахлоқ нормаларига амал қилмасдан ўзлариги тегишли бўлган сўмкаларини тепиб, ўзларини видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди
Қашқадарё вилоятида ўқувчи қизларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.
Нишондаги мактабда Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига бағишлаб тадбир ташкил этилди
"Юракка кўмилар асл шоирлар"