Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Тимур Ишметов Марказий банк бошқарув раиси этиб тайинланди

Тимур Ишметов Марказий банк бошқарув раиси этиб тайинланди

11 дек 2024
440
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Тимур Аминджанович Ишметов 1979 йил, 10 ноябрьда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтининг Молия ва кредит факультетини тамомлаган. 2008 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем Университетининг Халқаро пул ва банк соҳасида магистр даражасини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2000—2001 йилларда Марказий банкнинг валюта операциялари махсус бўлимининг етакчи иқтисодчиси, 2001—2004 йилларда Ўзбекистон Марказий банки валюта айирбошлаш ва ташқи алоқалар бўлими бошлиғи, 2004—2009 йилларда Марказий банкнинг Халқаро захираларни бошқариш бўлими бошлиғи, 2009—2010 йилларда Марказий банкнинг Ички бозор операциялари департаменти директори, 2010—2017 йилларда Марказий банкнинг валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаменти директори, 2017 йилда қисқа муддат Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2017—2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2019—2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари каби вазифаларда фаолият олиб борган.

2020—2022 йилларда — Ўзбекистон Республикаси молия вазири, 2022 йилдан Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: