Салоҳиддин Самадович Нуриев Адлия вазири буйруғи билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи вазифаларидан бошлаган. 2006 – 2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан маниторинг қилиш маркази етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, 2010 – 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасининг бошлиғи, 2014 – 2018 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи, 2018 йил - Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.