Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига янги раҳбар тайинланди
Мовланов Олимжон Абдираупович - Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Олимжон Мовланов 1989 йил Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. У 2011 йил Тошкент Давлат Шарқшунослик Институтини Халқаро муносабатлар йўналиши мутахассислиги бўйича бакалавр босқичи, 2016 йил Германия Федератив Республикасининг Регенсбург университетини Сиёсатшунослик йўналиши бўйича магистратура босқичини тугатган.
2020-2021 йиллар давомида Ғузор тумани ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар:
Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди
Бошқарма бошлиғи ҳам Косон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.