Ғузор тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига янги раҳбар тайинланди
Ғузор тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимига Сафаров Сирожиддин Ҳакимович тайинланди. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги хабар берди.
С.Сафаров 1968 йилда Қарши туманида туғилган. Маълумоти олий, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Сирожиддин Сафаров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ЙҲХБ йўл-патрул хизмати фаолиятини ташкил этиш бўлими катта инспектори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ғузор туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Хисрав Хайруллаев ҳозирги меҳнат фаолиятини Қамаши туманида давом эттирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қарши тумани ИИБ бошлиғи бошқа туманга бошлиқ бўлди
Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди.