Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди

Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди

19 май 2025
440
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида тайинловга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, вилоятда мавжуд барча олий таълим муассасалари ректори ва проректорлари ҳамда Қарши давлат техника университети жамоаси иштирок этган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ш.Неъматов бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ҳокими таълим сифатини янада яхшилаш, талабаларни замон талабларига мос касбларга тайёрлаш ва уларнинг билими ҳамда маънавий етуклигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: