Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов аҳоли хонадонларида ижарада турувчи талабалар шароитларини ўрганиш учун топшириқ берди

Муротжон Азимов аҳоли хонадонларида ижарада турувчи талабалар шароитларини ўрганиш учун топшириқ берди

04 дек 2023
320
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун вилоят ҳокимлигида "ҳокимлик соати" ўтказилди. Йиғилишда Муротжон Азимов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вилоят бошқармаси ва олийгоҳлар ректорларига муҳим масалада топшириқ берди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Аҳоли хонадонларида ижарада туриб таҳсил олаётган талабаларни яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ўрганишлар олиб борасизлар, - деди вилоят ҳокими. - Айниқса, қиш ойларида ўғил-қизларимизни ижарадаги шароитлари зарур даражада бўлиши керак. Бу масалага ҳокимликлар ҳам амалий ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Муротжон Азимов масъулларга электр ва газдан оқилона ва қоида бўйича фойдаланиш борасида ОАВда ҳамда маҳаллаларда тарғибот ишларини кучайтириш топшириғини берди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: