Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича суд ҳукми эълон қилинди
Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича суд ҳукми эълон қилинди
12 фев 2025
1 240
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.