Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 15 яшар қизни жинсий қулликда сақлаган аёлга суд ҳукми ўқилди

15 яшар қизни жинсий қулликда сақлаган аёлга суд ҳукми ўқилди

11 июл 2024
3 770
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарёда вояга етмаган қизни ўз уйида сақлаб, уни жинсий алоқа қилишга жалб қилган аёл қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар юзасидан ёпиқ тарздаги суд муҳокамаси бўлиб ўтган. Жорий йилнинг 8 апрель куни суд судланувчиларни айбли деб топган.

Жумладан, судланувчи аёл Н.А. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг “а”,“г” бандлари (Одам савдоси) ҳамда 127- моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Шунингдек, судланувчилар A.Ф. (эркак) ва Ш.У. (эркак) Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди (Номусга тегиш), 135-моддаси 3-қисмининг “а“,“г” бандлари (Одам савдоси), 127-моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айбли деб топилиб, уларга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

Мазкур ҳукм юзасидан судланувчилар томонидан апелляция тартибида берилган шикоят Қашқадарё вилояти суди апелляция тартибида кўриб чиқилган ва биринчи инстанция суди ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: