Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида ўз фаолиятини бошлади.
Вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳамкор давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мазкур қарорининг мазмун моҳиятини ижро органларининг барча бўғинларига етказиш, интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда унинг самарадорлигини ошириш масаласига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор мақсадларга эришиш, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.