Бобожоновнинг Қашқадарёда ўтказган йиғилишида Китоб туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва ўринбосарлари жиддий танқид қилинди
Қашқадарё аилоят Ички ишлар бошқармасида республика ишчи гуруҳининг вилоятдаги ўрганишлари якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов сўзга чиқди.
Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан вилоятнинг 16 та шаҳар-туманларида олиб борилган ўрганишлар давомида сектор раҳбарларининг жиноят муҳокамаларида иштироки қониқарли эмаслиги аниқланди. Ушбу жараёнларда 3-сектор раҳбарларида ташаббускорлик етишмаслиги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан қаттиқ танқид остига олинди.
Шу жумладан, камчиликка йўл қўйганлиги учун Китоб туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва ўринбосарларининг фаолияти йил якунига қадар назоратга олиниб, якуний хулоса чиқарилиши белгилаб қўйилди.
Хизмати фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган раҳбарларнинг бир гуруҳи интизомий жазога тортилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи янги лавозимга муносиб кузатилди
Шерзод Ўткирович Шокиров яқинда ташкил этилган Кўкдала тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Қарши тумани ИИБ бошлиғи бошқа туманга бошлиқ бўлди
Унинг ўрнига янги раҳбар тайинланди.