Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари блогер, журналистлар билан учрашди

ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари блогер, журналистлар билан учрашди

01 июл 2024
1 040
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Журналистлар уйида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бошланиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказининг масъул ходими ҳамда ОАВ вакиллари, корхона ташкилотлар ҳамда ахборот хизматлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди

Матбуот анжуманида сўзга чиққанлар ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар муҳим аҳамият касб этишини билдиришди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва имунитетини ошириш мақсадида 2024 йилнинг 1-31июль кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилган.

Тадбирлари давомида инновацион тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда вилоятдаги барча ишчи-хизматчилар, ёшлар билан ҳамкорликда барча аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.

ü www.kiberoylik.uz веб сайт,

ü https://t.me/cyber_102 “Телеграм” канали,

ü https://youtube.com/@cyber_102 “Yotube” тармоғида,

ü https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd “Instagram” тармоғи орқали маълумот олишингиз мумкин.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: