Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "12 733 гектар ер майдонлари талон - торож қилинган", - Бош прокуратура ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди
"12 733 гектар ер майдонлари талон - торож қилинган", - Бош прокуратура ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди
02 дек 2023
770
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2023 йил 2 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этган видеоселектор мажлисида прокуратура органларининг мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2023 йилнинг ўтган давридаги фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди.
Ҳайъат мажлисида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилиб, жорий йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато - камчиликларга бирма - бир тўхталиб ўтди.
Шунингдек, прокуратура раҳбари соҳага ошкоралик бериш ва ОАВ билан алоқалар масаласига тўхталди.
“Прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, бунда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратиш зарур” - деган Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон бош прокурори.
Йиғилишда жорий йил давомида прокуратура органлари томонидан 12 733 гектар ер майдонларини талон - торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 664 та жиноят иши қўзғатилгани қайд этилган.