Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суд нинг 2024 йил 17-июлдаги ҳукмига кўра, жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 3-қисми билан судланган фуқаро Н.З.дан 96 млн. 400 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти МИБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Қамаши туманидаги мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун ажратилган бюджет маблағларининг салкам 345 млн. сўми ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинган.
Етказилган зарар тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли, Н.З.га нисбатан 2 йил давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик талаб қиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳсоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 17-сентябридан 5-декабрь кунига қадар 94 млн. 180 минг сўм жиноий жарима пуллари ундирилди.