Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Фуқароларга тегишли пулларни талон-торож қилган директор жавобгарликка тортилди

Фуқароларга тегишли пулларни талон-торож қилган директор жавобгарликка тортилди

28 авг 2024
1 180
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор туман прокуратурасининг 2024 йил 8 апрель кунидаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиб, маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан Х.У ҳаракатида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш рад қилиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 491-моддаси ва 61-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судига 2024 йил 1 август куни юборилган. 

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди томонидан 2024 йил 1 август куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 491-моддаси ва 61-моддаси 1-қисми билан ҳуқуқбузар Х.Уга нисбатан тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилган. Бу ҳақда вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Фарҳод Тилавов "Nasafnews''га маълум қилди 

Маълум бўлишича, У.Х 2019 йилдан буён Ғузор туманида жойлашган 61-умумий ўрта таълим мактабининг директори лавозимида ишлаб келиб, вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик тўғрисидаги талабларни бузганлиги ҳамда И.Жнинг 50.000 сўм, Х.М 50.000 сўм миқдоридаги пулини талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг 2024 йил 1 август кунидаги қарорига асосан, Х.У МЖтКнинг 491-моддаси билан шу кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 1.700.000 сўм, МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, 1.700.000 сўм жарима, МЖтКнинг 34-моддасига асосан У.Хга узил-кесил жазо базавий хисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида 1.700.000 сўм жарима жазоси тайинланиб, жабрланувчи И.Ж фойдасига 50.000 сўм ва Х.Мнинг фойдасига 50.000 сўм ундириш белгиланган. 

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик иши юзасидан тарафлардан апелляция ёки кассация шикояти берилмаганлиги маълум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: