Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши аэропортида Бухоро амирлиги даврига оид бўлган тангалар тўхтатиб қолинди

Қарши аэропортида Бухоро амирлиги даврига оид бўлган тангалар тўхтатиб қолинди

14 ноя 2024
580
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вилоят божхона бошқармаси маълум қилишича, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро X.X. нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган, ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган жами 116 дона металлдан тайёрланган қадимий тангаларни мамлакатдан яширин тарзда олиб чиқаётган шахс вақтида тўхтатиб қолинди.  

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органларига юборилган.  

Шунингдек, ушлаб қолинган қадимий тангалар “Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га топширилди. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасида Бухоро амирлиги даврида зарб этилган тангалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: