Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Департамент қалбаки дори воситаларини сотаётган шахсларни қўлга олди

Департамент қалбаки дори воситаларини сотаётган шахсларни қўлга олди

20 фев 2024
450
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан божхона бошқармаси ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Қашқадарё бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ тумани “Жанбул” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Б. фуқаро А.А.га "Банкцеф", "Занасеф", "Гансеф" ва "Гандсеф" номли жами 3 767 дона қалбаки дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ушбу дори воситаларини келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро Л.Д. фуқаро С.Б.га ушбу дори воситаларини 26 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, унинг хонадонидаги ёрдамчи хўжалигидан умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик жами 14 909 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: