Қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати хабар беришича, Қашқадарёда қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн. сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланган.
ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Муборак туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг АҚШ долларини 25 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи, 1964 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олганлиги аниқланиб, у ҳам ушланган.
Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сохта пулларни манзил калониясидаги маҳкум вояга етмаган фарзанди орқали етказиб берган.
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.