Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида психотроп дори воситаларини ноқунуний сотган дорихоналар аниқланди
Қаршида психотроп дори воситаларини ноқунуний сотган дорихоналар аниқланди
07 янв 2024
2 550
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда соҳага доир бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги "Ника фарм сервис" МЧЖга тегишли дорихонада 160 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, "ИСЛОМ-ФАРМ-МЕДИКАЛ" МЧЖга тегишли дорихонада 50 дона таблеткадан иборат "Габатен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ноқонуний равишда сотилганлиги аниқланиб, мазкур дорихоналар ходимлари ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.