Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонободлик 1,5 ёшли бола "Док-1 Макс" сиропини қабул қилиб вафот этди

Деҳқонободлик 1,5 ёшли бола "Док-1 Макс" сиропини қабул қилиб вафот этди

29 дек 2022
3 861
МАҲАЛЛИЙ
Деҳқонобод туманида яшаган 2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида "Док-1 Макс" сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли жорий йилнинг 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, шу йилнинг 28 декабрь куни вафот этди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг 23.12.2022 йилдаги буйруғи билан "Док-1 Макс" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олиш белгиланган.

Шунга кўра, "Док-1 Макс" дори воситаларини қабул қилмасликни, ушбу дори воситалари сотилаётганлиги ҳамда тавсия қилинаётганлигидан хабар топсангиз дарҳол прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришингиз сўралади, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: