Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда адвокатлар қўлга олинди

Қашқадарёда адвокатлар қўлга олинди

08 ноя 2024
2 330
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир нечта адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Жумладан, ЖИБ Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги  нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланди. Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: