Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов хитойлик инвесторлар билан келишувга эришди
Муротжон Азимов хитойлик инвесторлар билан келишувга эришди
29 янв 2024
480
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.
Мазкур инвестициявий лойиҳа 2024 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади. Унда 120 нафар ходим иш билан таъминланади. Ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади