Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ғузор туманида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган хитойлик инвесторлар билан учрашди. Туманда лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳам инвесторлар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботини тақдим этди.
Таъкидланишича, 10 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олган илғор саноат парки қурилиш лойиҳасининг биринчи босқичи 15 гектар майдонда амалга оширилади. Ушбу лойиҳалар орқали туманда яна 2700 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, инвесторлар ипакни қайта ишлаш, сунъий мармар маҳсулотлари ишлаб чиқариш, замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш, қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш, халқаро савдо импорт ва экспорт корпорацияси (HUB), замонавий Хитой тиббиёти фан ва технологиялари тадқиқот институти ҳамда Хитой технология коллежи филиалларини очишни режалаштирган.