Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ижтимоий тармоқларида тарқалган видео бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат берди
Ижтимоий тармоқларида тарқалган видео бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат берди
18 дек 2023
3 070
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 16.50 ларда Қарши шаҳар, Алишер Навоий кўчасида светофорнинг қизил чироғида ўз йўлида тўхтаб турган “Лада-Ларгус” русумли автомобиль ҳайдовчисига “Кобальт” русумли автомобилда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келган салондаги йўловчи тушиб, “Лада-ларгус” русумли автомобилнинг ҳайдовчисига ташланиб урмоқчи бўлиб, автомашинанинг ойналарини темир жисм билан уриб синдирган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳолатга гувоҳ бўлган Қашқадарё вилояти ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатда фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, зарар миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
"Воқеа жойида бўлган ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилишитаъминланади", - дейилади расмий хабарда.