Бош саҳифа » АВТО » Қамашида яна ЙТҲ: Бу сафар 2 киши касалхонага тушди

Қамашида яна ЙТҲ: Бу сафар 2 киши касалхонага тушди

29 авг 2022
3 143
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун 29 август куни соат тахминан 14:30ларда Қамаши тумани "Шўрча-Хонтушди" 4К-298 йўлининг 10 кмда аянчли ЙТҲ содир бўлди.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳайдовчи Й.С. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келаётганда, қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи А.К. бошқарувида бўлган "Кобальт" русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетади.

Натижада "Дамас" русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Х.О. ва Н.М. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу авария Қамаши туманида сўнгги 10 кун ичида ОАВга аён бўлган тўртинчи воқеа ҳисобланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: