Бош саҳифа » АВТО » Ғузорда ИИБ ходими машинасида бошқа автомобилни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилди

Ғузорда ИИБ ходими машинасида бошқа автомобилни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилди

17 окт 2022
2 773
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 16 октябрь куни соат тахминан 21:15ларда ҳайдовчи Р.Ў. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автотранспорт воситаси билан халқаро аҳамиятга молик А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау" автомобиль йўли "Ғузор-Қарши" йўналишининг 9 кмга келиб, белгиланмаган жойдан автомобили билан тўсатдан орқага қайрилган. Шунда Ғузор тумани ИИБ ходими Х.Б. хизматдан ташқари, ҳушёр ҳолдатда бошқарувида бўлган "Нексия-3" русумли автомобили билан ҳаракатланиб келиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган "Дамас" русумли автомобилни уриб юборган.

Натижада "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Ў. бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ўзини йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ё.Қ. бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида "Дамас" русумли автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган Ғузор тумани "Авғонбоғ" МФЙда яшовчи фуқаро Т.С. шифохонага олиб борилиб, стоционар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: