Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида "Сауначи"ни калтаклаган фуқаролар қамоққа олинди

Қаршида "Сауначи"ни калтаклаган фуқаролар қамоққа олинди

19 сен 2023
6 140
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида Қаршида сауначи бир нечта эркаклар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 23 август куни Қарши шаҳар “Шодлик” МФЙда яшовчи сауна ишчиси Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 17:30ларда ўзи ишлайдиган саунага 3 нафар мижоз келиб, сауна иш юритувчиси билан ўзаро тортишиб қолиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир гуруҳга бирлашиб, уни ва иш юритувчини уриб дўппослаб, турли сўзлар билан ҳақоратлаб, тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. 

"Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан уч нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган", дейилади расмий муносабатда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: