Адлия аралашуви билан фермернинг 280 миллион сўмдан ортиқ ҳаққи ундириб берилди
Яккабоғ туман адлия бўлими бир нечта фермер хўжаликларига “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан шартномадан келиб чиққан пахта терими учун бериладиган ҳақ вақтида тўланмаганлиги ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Nasafnews.uz'га Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Яккабоғ туманидаги “Янгиқўрғон ифтихори” ва “Уста берди” фермер хўжаликлари раҳбарлари “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамиятидан пахта терими учун тўланмай қолган ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилишган.
Адлия томонидан фермернинг ҳаққини ундириш тўғрисида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, “Янгиқўрғон ифтихори” ва “Уста берди” фермер хўжаликлари фойдасига жами 285 388 000 сўм ундириб берилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманига борди (Фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.