Қамашида ўзи ўқиган мактабни 2,4 млрд сўмга таъмирлаган тадбиркор тақдирланди
Ўзи таҳсил олган мактабни 2,4 млрд сўм шахсий маблағи ҳисобидан таъмирлаб берган тадбиркор "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, “Rossvik Tashkent” масъулияти чекланган жамияти директори, “FASSOMA” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Сирожиддин Холияров мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатига айлантириш борасида соҳа ривожига муносиб қўшган ҳиссаси учун "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланган. Кўкрак нишони Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан топширилди.
Тадбиркор ўзи таҳсил олган Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 37-мактаб ўқув биносини шахсий маблағлари эвазига таъмирлади. Хусусан, тадбиркор томонидан мактаб ўқув биноси, спорт зали таъмирланиб, кичик замонавий футбол майдончаси ва ошхона қуриб берилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.
Қашқадарёда 5 ойда 29 нафар ўқитувчи жиноят содир этди
Тўлқин Каримовни «терлатган» йиғилиш тафсилотлари
Қашқадарёдаги таълим даргоҳларида 1,6 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди
16,1 млрд сўмлик молиявий қонун бузилиш ҳолатлари фош бўлди.